09:00 / 21.09.2021
6296

Тошкент давлат Стоматология институти Россиянинг нуфузли Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди

Олий таълим тизимидаги халқаро ҳамкорлик соҳа ривожланишининг объектив тренди бўлиб, унинг доирасида миллий таълим дастурлари такомиллашишига ва экспертлар дискуссиясининг шаклланишига олиб келувчи халқаро лойиҳа ва дастурларнинг аҳамияти ортмоқда.

Олий таълим муассасалари орасида ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро стандартлар асосида тиббий хизматлар сифатини оширишни таъминлаш, илмий салоҳиятни кучайтириш мақсадида Тошкент давлат Стоматология институти ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида қўшма таълим дастури ташкил этилди. Университет дунё рейтинги бўйича энг юқори 500 таликка кирган. Дунёда 25000 дан ортиқ олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, QS уларнинг энг яхшиларининг рейтингини кўрсатади. РУДН – 326-ўринда. Тошкент давлат Стоматология институти Россиянинг мазкур нуфузли университети билан “Стоматология” ва “Даволаниш” йўналишларини ташкил қилган.

Келажакка йўналтирилган, замонавий талабларга жавоб берадиган янги таълим тизимининг яратилиши, давлат инновацион ривожланишининг муҳим шартларидан бири бўлиб, жамиятнинг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишининг асоси ва фуқаролар фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.

Тақдимот давомида мазкур дастурнинг маҳаллий кадрлар тайёрлашдаги ўзига хос ўрни, ўқув дастури халқаро талабларга мос равишда тузилганлиги, таълим жараёни Тошкент давлат стоматология институти негизида ташкил этилиши талабаларимизга қулайлик туғдиради. Бакалавриатура дастурини муваффақиятли битириб, битирув малакавий ишини ҳимоя қилган битирувчилар иккала олий ўқув юртининг дипломларига эга бўлади ва дунёнинг исталган ҳудудида касблари доирасида фаолият олиб боришлари мумкин.

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати Ⓣ

Top