Тошкент давлат стоматология институтида ректор стипендияси ва педагоглар учун рағбатлантириш жорий этилди
Тошкент давлат стоматология институтида талабаларни қўшимча рағбатлантириш, уларни фаол яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, муносиб тақдирлаш мақсадида илмий кенгаш қарори билан ректор стипендияси жорий қилинди.
«Табиийки, бу аъло баҳоларга ўқиган, олимпиадаларда юқори натижаларга эришган талабалар учун қўшимча манфаатдорлик ва янада яхши ўқишлари учун рағбат бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари, ўз устида ишлайдиган педагоглар учун ҳам институтда рағбатлантириш жорий қилинди. Илмий изланувчи педагогларнинг «Скопус» тизимидаги халқаро журналларда чоп қилинган ҳар бир мақоласи учун 3 миллион сўм гонорар жорий қилингани маълум қилинди. Ушбу рағбатлантириш ҳам талаба, ҳам педагоглар учун сифатли тиббий таълим яратиш йўлида ташланган яна бир муҳим қадам бўлди.
Маълумки, мазкур олий ўқув юрти мамлакатимиз олий таълим муассасалари ичида биринчи бўлиб жаҳондаги нуфузли «Astraia Menegement» халқаро сертификатлаш ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказилди ва халқаро ISO сертификатига сазовор бўлган эди. Бу эса институтнинг таълим жараёни халқаро стандартларга тўла мос равишда олиб борилаётгани, истиқболда халқаро рейтингларда янада муҳим ўрин эгаллаши ва жаҳонда ҳам обрўси ошиб боришига ҳамда хорижий талабаларни жалб қилишда ўзига хос муҳим ўрин тутади.
Бундан бир муддат олдин Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тузилган рейтингда Тошкент давлат стоматология институти юртимиз олий ўқув юртлари орасида 8-ўринни эгаллаган эди. Бу тиббий олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижа ҳисобланади. Қолаверса, ўтган йил бўлиб ўтган халқаро «Стоматология Юга-2019» олимпиадасида ҳам мазкур институт талабалари энг юқори ўринларни эгаллашганди. Институт бир қатор халқаро ташкилотлар: Бутунжаҳон стоматологлар федерацияси, Бутунжаҳон Шифокор-талабалар ассоциацияси, МДҲ Давлатлар стоматологлари ассоциацияси, Америка ринологлар жамияти, Япония жарроҳлар уюшмасининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.
Марказий Осиёда стоматология йўналиши бўйича ягона олий таълим муассасаси ҳисобланувчи мазкур институтда халқаро қўшма икки дипломли таълим дастурлари сони бакалаврда 4та, магистрда 9та, клиник ординатура йўналишлари бўйича эса 3тага етди», дейилади институт матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
18:31 / 21.10.2024
Стоматология институти сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича Туркия университети билан ҳамкорлик қилади
12:08 / 25.04.2024
ТТА ва Стоматология институтида хорижий тиллардан сертификат олганларга стипендия берилмаётгани айтиляпти
16:58 / 06.02.2024
ТДЮУ талабалари учун “Тошкент шаҳар прокурори стипендияси” жорий этилади
13:51 / 15.12.2023