11:23 / 30.09.2021
2714

Молия вазирлиги ва «Внешэкономбанк» ўртасида 95та насос станцияси модернизацияси бўйича қарз битими имзоланди

Молия вазирлиги ва Россия Ташқи иқтисодий банки ўртасида "Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 95 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида қарз битими имзоланди.

Молия вазирлиги хабарига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 213,5 млн еврони ташкил этиб, шундан 146 млн евро “Внешэкономбанк” кредити ҳисобидан ва 31,5 млн евро Ўзбекистон капитал қўйилма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Билдирилишича, лойиҳани амалга ошириш натижасида қўшимча ўзлаштириладиган 40 минг гектар майдонда экспортбоп маҳсулотлар етиштирилиши, 355 минг гектар майдонда ҳосилдорлик 10-12 центнерга ошиши ва 80 минг қўшимча иш ўрни яратилиши ҳисобига ушбу қарзларни қайтариш имконини яратади. 

Лойиҳа доирасида Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги 28та туманда 95та насос станция модернизация қилинади, насос агрегатлари янгиланади ва бошқарув автоматлаштирилади.

Top