17:39 / 30.09.2021
2564

Самарқандда трейлерга ортилаётган поезд вагони йўлни тўсиб қолгани айтилди. Ҳолат бўйича ИИБ изоҳ берди

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд кўчаларидан бирида трейлерга ортилаётган поезд вагони йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тошкент шаҳридан Самарқанд темир йўл техникумига ўқув амалий машғулотлар ўтказиш учун 1 та йўловчи ва 1 та юк вагонлари темир йўл орқали юборилган.

Темир йўл техникумгача бормагани сабабли вагонлар кўтарма кран орқали махсус юк машиналарига ортилиб, манзилига юборилган.

Ўқув вагонларини махсус юк машиналарига ортиш тадбири вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда амалга оширилган ва вагонлар Самарқанд темир йўл техникумига олиб борилган.

Қайд этилишича, вагонларни олиб бориш давомида хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинган. Жараёнда ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаган.

Top