08:02 / 05.10.2021
3681

Ўзбекистон ва Эрон Афғонистонга иқтисодий кўмак бериш масаласини муҳокама қилмоқда

2021 йил 4 октябр куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Эрон Ислом Республикасининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, мулоқотда томонлар икки мамлакатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрон элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишда фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш ва Афғонистонга иқтисодий кўмак бериш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Top