21:59 / 07.10.2021
46780

Покистонда фарзандини тупроққа қўяётган ота, харидор излаётган афғон болалари ва 100 ёшли нацист. Кун суратлари

Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.

Покистондаги вайронкор зилзила 

Аҳоли зилзиладан вайрон бўлган уйдаги яроқли нарсаларни тўпламоқда. Ҳарнай, Белужистон, Покистон, 7 октябрь. REUTERS/Naseer Ahmed

Покистоннинг Белужистон вилоятида 5,9 магнитудали зилзила юз бериши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди ва 300га яқин киши жароҳатланди. Жабрланганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. зилзила Кветта, Сиби, Харнай, Пишин, Килла Сайфулла ва бошқа шаҳарларга таъсир қилган. Маҳаллий сейсмологик марказ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Харнайдан унчалик узоқ бўлмаган, шунинг учун шаҳар энг жиддий зарар кўрган, энг кўп қурбонлар ҳам шу ерда қайд этилган.

Зилзила қурбони бўлган фарзандини кўтариб турган ота дафн маросимида. Белужистон, Ҳарнай, 7 октябрь. REUTERS/Naseer Ahmed
Ҳарнайдаги зилзилада яраланган боласини кўтариб Кветтадаги шифохонага келган ота. REUTERS/Stringer
Одамлар зилзила ҳудудига келган қутқарув вертолёти ташлаб кетган​ дори-дармонларни олишмоқда. REUTERS / Naseer Ahmed

Афғонистонда қолаётганлар

«Толибон» расмийлари ўз фуқароларига яна паспорт беришни бошлаганини эълон қилганидан кейин паспорт идораси олдида йиғилган афғонлар.
REUTERS/Jorge Silva
Ниқобдаги афғон аёли гўзаллик салони олдида. Салон эгаси рекламалардаги аёлларнинг юзини бежаб ташлашга мажбур бўлган. REUTERS/Jorge Silva
Афғон эркаклари Кобулдаги валюта айирбошлаш шохобчаси олдида. REUTERS/Jorge Silva
Шар сотувчи болалар харидор излаб Кобул кўчалари бўйлаб кезмоқда. AFP/Wakil Kohsar

Германияда Иккинчи жаҳон уруши вақтида Берлин яқинидаги Заксенхаузен концлагерида қўриқчи бўлиб ишлаган 100 ёшли  Йозеф С. устидан суд жараёни бошланди. У 3518 кишининг ўлдирилишида иштирок этишда айбланмоқда.

Йозефнинг адвокати Стефан Ватеркамп суд залида мижозининг юзи тўсилишини сўради.  REUTERS/Annegret Hilse
Испаниянинг Ла-Пальма оролидаги Тазакорте портидан вулқон отилиши фонида Испания фуқаро гвардияси қайиғи ўтиб кетаётгани кўриниб турибди. REUTERS/Juan Medina
Ишчи эшак аравасида вирус тарқалишига қарши сепилган модда тутунлари оралаб ҳаракатланмоқда. Карачи, Покистон.
REUTERS/Akhtar Soomro
Кениянинг Найроби шаҳрида кўчада илинган кийимлар остида ўйнаётган болалар. REUTERS/Thomas Mukoya
Айни вақтда Хитой аҳолисининг 75 фоизи вакцина олиб бўлди
Фото: AP/ТАСС
Ҳимоя ниқобларидаги хитойлик операчилар Таиланднинг Бангкок шаҳридаги фестивалда чиқиш қилишга тайёрланмоқда.
REUTERS/Athit Perawongmetha
Ҳиндистонда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари куни шарафига ўтказиладиган парад олдидан якуний репетиция
Фото: Sonu Mehta/Hindustan Times via Getty Images

 

Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги буғулар
Фото: Zhang Lianhua/Costfoto/Barcroft Media via Getty Images
Венесуэлада ботқоқлик ичида қолаётган қишлоқ / Federico PARRA AFP
Қиролича Елизавета II Ҳамдўстлик ўйинлари эстафетаси машъаласининг очилиш маросимида қатнашди.
Фото: Victoria Jones - WPA Pool/Getty Images
Top