23:30 / 11.10.2021
5112

Греция афғон қочқинлари оқимидан хавотирда Туркия билан чегараларини мустаҳкамламоқда

Фото: Pixabay

Греция Афғонистондан ноқонуний муҳожирлар оқими кўпайишидан хавотирланиб, Туркия билан чегарасида чегарачилар сонини оширмоқда. Бу ҳақда Ekathimerini нашри хабар берди.

Жумладан, бир неча ой давомида 1500 чегарачидан иборат кучларга қўшимча 250 ҳарбий қўшилади. Яна 800 нафар чегарачи аэропортларда ва Греция-Туркия чегарасига яқин ҳудудларда ишлаш учун ёлланади.

Греция ҳукуматида таъкидланишича, чегарачилар сонининг оширилиши “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олгани билан қисман боғланган.

Греция охирги 2 йил ичида миграция сиёсатини ва чегаралари қўриқланишини кучайтирган. Жумладан, Афина қочқинларнинг чегарани кесиб ўтишига йўл қўймаслик мақсадида Туркия билан қуруқликдаги чегара бўйлаб девор қурган ва юқори технологик кузатув тармоғини ўрнатган.

Top