13:28 / 11.10.2021
2272

Президент: Ғилон қишлоғида кейинги беш йилда биронта ҳам оилавий ажрашиш қайд этилмаган 

Фото: Миллий масс-медиа фонди

Қашқадарё вилоятидаги Ғилон қишлоғида кейинги беш йилда биронта ҳам оилавий ажрашиш қайд этилмаган. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Қашқадарёдаги машҳур Ғилон қишлоғини ҳаммамиз яхши биламиз. Маълумотларга қараганда, мана шу қишлоқда кейинги беш йилда биронта ҳам оилавий ажрим қайд этилмаган. Биз буни қишлоқ аҳлининг ўзаро ҳамжиҳатлиги, маҳалла фаоллари, айниқса, нуронийларимизнинг жонкуярлиги натижаси деб биламиз. Бундай ижобий тажрибани бутун эл-юртимизга ибрат қилиб кўрсатсак албатта арзийди. 

Мен Қашқадарёда туғилиб вояга етган қаҳрамон шоиримиз Абдулла Орипов билан яқин дўст, ижодининг чинакам мухлиси бўлганимдан доимо фахрланаман. Улуғ шоиримиз: “Толеимга битган Қашқадарёмсан”, деб туғилган юртини чексиз ардоқлар эди. 

Халқимиз: “Олтин конларидан ҳамиша олтин чиқади”, деб бежиз айтмаган. Бундан кейин ҳам Қашқадарё воҳасининг шаҳар ва қишлоқларидан, хусусан, Қарши шаҳридаги атоқли шоиримиз номи билан аталадиган ижод мактабидан Абдулла Орипов, Жуманиёз Жабборов, Нормурод Нарзуллаев, Муҳаммад Раҳмон, Самар Нур, Исмоил Тўхтамишев, Чори Аваз, Назар Шукур каби истеъдодли шоир ва ёзувчиларнинг муносиб издошлари етишиб чиқади, деб ишонаман”, деди президентликка номзод.

Top