Қашқадарёда вояга етмаган қизга жинсий тегажоғлик қилган ва ундан пул олиб келган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Чироқчи туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган қизга нисбатан жинсий тегажоғлик содир этилиб, бу видеога олинган ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинган.
Болалар омбудсманига жорий йилнинг 24 апрел куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро О.Ю.дан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда Чироқчи туманида яшовчи вояга етмаган қиз Б.Б.га (2006 йилда туғилган) нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олингани ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётгани билдирилган. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.
Аниқланишича, 2023 йил июл ойида Б.Б.га Ш.Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс - Ж.М. томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж.М видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.
Мазкур ҳолат бўйича Б.Б. (2006 йилда туғилган) 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.
Жорий йилнинг 8 апрел куни ЖКнинг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) ва 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноят иши Қашқадарё вилояти прокуратураси назоратида, Болалар омбудсмани бу борада ўз кузатувини давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
21:18 / 15.01.2025
Қарши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди — омбудсман
18:20 / 15.01.2025
Қашқадарёда канализация қудуғидан чиқа олмаган «Сувоқова» ходимлари қутқарилди
12:53 / 15.01.2025
Қашқадарёда “пул кўпайтириб берувчи” тредингчи йигитлар жиноий жазога тортилди
12:42 / 12.01.2025