19:00 / 13.10.2021
8895

Jizzakh Petroleum: компаниянинг нефть маҳсулотларини сақлаш терминалларини қуриш лойиҳасига старт берилди

Фото: Jizzakh Petroleum

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Jizzakh Petroleum компанияси томонидан Argus Media, KPMG ва Severin Development компаниялари жалб этилмоқда. Уларнинг масъулият доирасига лойиҳанинг маркетинг, молиявий ва техник параметрларини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар киради. Argus Media компанияси нефть ва нефть маҳсулотлари бозорининг маркетинг тадқиқотларини амалга оширади. "Катта тўртлик"ка кирувчи KPMG халқаро аудиторлик компанияси томонидан лойиҳанинг бизнес режаси ва молиявий модели ишлаб чиқилади, Severin Development компанияси эса лойиҳа қурилиши ва унинг барча техник таркибий қисми боришини мониторинг қилиш билан шуғулланади. 

Асосий кўрсаткичларни ишлаб чиқишга доир тегишли техник топшириқлар Jizzakh Petroleum томонидан лойиҳанинг асосий иштирокчиларига берилган.   

Лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичида 2023 йилга келиб автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш компрессор станцияларининг шахсий тармоғини яратиш режалаштирилмоқда. 

Jizzakh Petroleum лойиҳавий молиялаштириш бўлими бошлиғи Мансур Махмудовнинг сўзларига кўра, дунёнинг етакчи компаниялари ва ўз соҳасининг профессионаллари билан ҳамкорлик қилиш энг йирик хорижий компанияларнинг мазкур лойиҳа ва умуман олганда Jizzakh Petroleum'га ишончидан далолат бериб, зарур инвестициялар кафолати, лойиҳанинг муваффақиятли ва ўз вақтида амалга оширилиши асоси ҳисобланади.  

Маълумот учун: 

Argus Media – энергия ташувчилар ва бошқа товарлар бозорлари нархлари ва конъюктураси тўғрисида маълумот тақдим қилувчи мустақил халқаро нарх агентлиги. Унинг штаб-квартираси Лондонда жойлашган. Argusнинг 21 та офиси дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан дунёнинг муҳим савдо ва ишлаб чиқариш марказларида жойлашган.  

KPMG – профессионал хизматлар кўрсатувчи дунёдаги энг йирик тармоқлардан ва Deloitte, Ernst & Young ва PwC билан бир қаторда Катта тўртликка кирган аудиторлик компанияларидан биридир. Унинг халқаро штаб-квартираси Амстелвен (Нидерландия)да жойлашган. 

Severin Development – Россиянинг қурилиш,  BIM-қўллаб-қувватлаш, техник ва қурилиш назорати соҳаларидаги лойиҳаларни бошқариш хизматларини кўрсатувчи компанияси. Саноат, энергетика, йўл-транспорт тузилмаси соҳаларига ихтисослашган.

Jizzakh Petroleum компанияси Матбуот хизмати Ⓣ

Top