Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Jizzakh Petroleum компанияси Ўзбекистондаги МТО («Лойиҳа») технологиялари асосидаги янги замонавий кимёвий комплекси лойиҳасининг мажоритар инвесторларидан бирига айланди. Лойиҳанинг амалга оширилиши ҳақида илк марта 2019 йилнинг майида хабар берилганди.
Ушбу кимёвий комплекс ўз кенглиги ва техник имкониятлари жиҳатидан МДҲ давлатлари ҳудудида ягона саналади. Завод Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида қурилади ва у маҳаллий хом ашё асосида фаолият олиб боради. Бу экспортга қаратилган юқори қўшимча қийматли газ-кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига табиий газни сотиш имконини беради.
Лойиҳанинг муваффаққиятли амалга оширилиши Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилинишига, текстил, кимёвий, парафармацевтик саноатнинг ривожланишига ва Ўзбекистондаги импорт ҳажмининг камайишига олиб келади.
Заводнинг ҳудудий жойлашувида рақобатбардош хом ашё ва энергия манбаларининг мавжудлиги, инфратузилманинг қулайлиги, Европа ва Осиёнинг асосий бозорларига яқинлиги инобатга олинди. Ушбу лойиҳа маҳаллий ҳудудда Ўзбекистоннинг энергетика бўйича лидерлигини янада кучайтиради.
«Jizzakh Petroleum» ҚК МЧЖ бош директори жаноб Шокир Файзуллаев қўйидагича фикр билдирди:
– Бугунги қийин вазиятга қарамасдан, биз ноёб ва улкан лойиҳани амалга оширишда катта ўзгаришлар қила олганимиздан мамнунмиз. Биз соф ва хавфсиз келажак йўлида Ўзбекистон ва бутун ҳудуд учун янги углерод иқтисодиётини яратишда инновацион лойиҳалар ва уларнинг ечимини қўллаб қувватлаш орқали асосий ролни бажаришга ҳаракат қилаяпмиз.
Жамият учун юқори сифатли маҳсулотни ишлаб чиқарадиган дунё миқёсидаги кимёвий компания тузиш ниятидамиз ва бу лойиҳа бизнинг тасаввуримизга тўлиқ мос келади. Бизнинг ёндашувимиз ишлаб чиқариш масалаларини тўғридан тўғри ҳал этишгагина эмас, балки барча етказиб берувчилар занжирини ва қизиққан томонлар манфаатларини ҳисобга олишга қаратилган. Биз иқтисодиётимизга катта ҳисса қўшадиган, Ўзбекистон ва Ўрта Осиё халқи манфаатларига хизмат қиладиган замонавий комплексни руёбга чиқаришда барча ҳамкорлар ва маслаҳатчилар билан яқиндан ва узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрмиз.
Лойиҳа устидаги ишлар узлуксиз давом этмоқда ва Covid 19 пандемияси билан боғлиқ бўлган муаммоларга қарамасдан биринчи босқич якунланган. Лойиҳанинг маркетинг таҳлили ва конфигурацион тадқиқоти техник ҳамкор ва маслаҳатчилар, жумладан IHS Markit, Nexant и Amec Foster Wheeler (Wood) ёрдамида тугатилди. Бугунги кунда сўнгги босқич лицензиарларни танлаш босқичи якунланмоқда, шундан сўнг заводнинг базавий лойиҳаси (FEED) устида иш бошланади.

















