14:49 / 16.10.2021
9930

Москва метросидаги ўзбек ва тожик тилидаги ёзувлар олиб ташланмаслиги маълум қилинди

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Роман Пригановнинг таъкидлашича, тожик ва ўзбек тилларидаги маълумотларни олиб ташлаш ва уларнинг ўрнига инглиз тилидаги ёзувларни жойлаштириш ҳозирча мақсадга мувофиқ эмас.

Фото: АГН «Москва»

Москва транспорт департаменти метро бекатларидаги ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар олиб ташланмаслигини маълум қилди. Департаментнинг расмий баёноти Readovka Telegram-каналида жойлаштирилди.

Маълум қилинишича, «Прокшино» ва «Лесопарковая» бекатларидаги қўшимча тиллардаги ёзувлар Москва миграция марказига борадиган хориж фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида жойлаштирилган.

«Тожик ва ўзбек тилларидаги маълумотларни олиб ташлаш ва уларнинг ўрнига инглиз тилидаги ёзувларни жойлаштиришни ҳозирча мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайман», — деб таъкидлаган метронинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Роман Приганов. 

Маълумот берилишича, аввалроқ «Прокшино» ва «Лесопарковая» бекатлари яқинида яшовчи аҳоли бу ёзувларни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилган.

Top