12:49 / 25.10.2021
5914

ШҲТ миссияси кузатувчилари Ўзбекистонда президентлик сайловлари шаффоф ўтказилганини маълум қилди

Президентлик сайловида қонунчиликка зид ҳолатлар кузатилмади, шаффоф ва ошкоралик асосида ўтказилди. Бу ҳақда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти миссияси раҳбари Ерик Ашимов Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида бўлиб ўтган ШҲТ миссияси кузатувчилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти миссияси кузатувчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ШҲТ миссияси раҳбари Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайловида қонунчиликка зид ҳолатлар кузатилмагани, сайлов жараёни шаффоф ва ошкоралик асосида ўтказилганини айтди.

“Миссия томонидан Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайловлари жараёнидаги сайловолди ташвиқотларида ва сайлов жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари кузатилмади. Барча тарғибот-ташвиқот ишлари сайлов қонунчилиги асосида ўтказилган. Миссия ўз кузатувларини Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Андижон вилоятлари бўйлаб 2017та сайлов участкасида олиб борди”, деди Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти миссияси раҳбари Ерик Ашимов.

Элмира Хаймурзина сайлов жараёнида ахборотларни электронлаштириш жараёнига эътибор қаратди ва сайловларда аҳолининг иштироки ҳақида гапирди.

“Ўзбекистонда биринчи марта сайловчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилди. Мобил иловалар ишлаб чиқилди. Бу жуда катта янгилик.

Сайловчилар оилавий таркибда – бобо-бувилар, ота-оналар, набиралар биргаликда чиқишди. Бир сайлов участкасида ёши катта инсон келганида унга сўз беришди. Жуда чиройли тилаклар билдирди сайлов жараёнлари ҳақида” деди у.

Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top