17:02 / 02.11.2021
1475

Сурхондарёда арзон уй олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

Термиз шаҳрида арзон уй олиб беришини айтиб фуқаронинг 1 700 доллар ва 5,5 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИб ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 16 октябрь куни Термиз шаҳрининг Гулистон маҳалласида яшовчи, Д.Зулайҳо шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаатига кўра жорий йил 17 август куни Сариосиё туманида яшовчи, А.А. унга Термиз шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан уй-жой олиб беришини айтган.

Сўнг шаҳарнинг Гулистон маҳалласи ҳудудида ундан 1 700 доллар ва 5,5 миллион сўм пулини олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганини билдирган.

Қайд этилишича, 16 октябрь куни А.Алиёрга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top