14:46 / 05.11.2021
4007

9 ойда қарийб 100 триллион сўмлик давлат харидлари амалга оширилган – Молия вазирлиги

Январь-сентябрь ойларидаги жами давлат харидлари 99 553 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Фото: Dreamstime

Молия вазирлиги 2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида бюджет буюртмачилари 44,7 трлн сўмлик, йирик давлат корхоналари 34,3 трлн сўмлик, корпоратив буюртмачилар эса 20,5 трлн сўмлик давлат харидларини амалга оширган.

Шу билан бирга, бюджет буюртмачиларининг давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилган харидлари 27,2 трлн сўмни, бюджетдан ташқари жамғармалари (БТЖ) ҳисобидан амалга оширилган харидлари 6,1 трлн сўмни, давлат мақсадли ва бошқа мақсадли жамғармалари (ДМЖ) ҳисобидан амалга оширилган харидлари 11,3 трлн сўмни ташкил қилган.

Бюджет буюртмачилари томонидан амалга оширилган энг кўп давлат харидлари автомобиль йўллари (16 фоиз), соғлиқни сақлаш (13 фоиз), халқ таълими (11 фоиз) ва сув хўжалиги (10 фоиз) соҳалари ҳиссасига тўғри келган.

Январь-сентябрь ойларидаги жами давлат харидлари 99 553 млрд сўм бўлган.

Top