Ўзбекистон миллий жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун чақирилган футболчилар таркибида ўзгариш кузатилди.
«Миллий жамоага чақирилган ҳимоячи Рустам Aшурматов виза билан боғлиқ муаммолар сабаб бу галги йиғинда иштирок этолмайди. Унинг ўрнига «Пахтакор» ҳимоячиси Марлен Чобанов жалб этилди», - дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, миллий жамоа футболчилари бугун, 8 ноябрь куни йиғин доирасидаги илк машғулотни ўтказишади. Машғулотлар «Пахтакор» стадионида соат 17:15да бошланади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОAВ вакиллари учун очиқ бўлади.
Ўзбекистон миллий жамоасининг ноябрь ойидаги ФИФA кунлари учун кенгайтирилган таркибига қуйидаги футболчилар жалб этилган:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси йиғини ОФК календарига мувофиқ, 8-16-ноябрь кунлари ўтказилади. Ўзбекистон миллий жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкентда, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Хориждаги йиғин доирасида 15 ноябрь куни Ўзбекистон Грузияга қарши Тбилисида баҳс ўтказади. Ўртоқлик ўйини «Борис Паичадзе» стадионида соат 19:00да бошланаши белгиланган.