09:00 / 10.11.2021
5483

“Самарқандйўлкўкалам” корхонаси томонидан тўрт йилда 146 минг дарахт ва бута кўчатлари экилди

“Самарқандйўлкўкалам” унитар корхонасининг асосий фаолияти автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура бадиий тузилиши, ландшафт дизайнининг замонавий талабларини шакллантириш, йўл четларига манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш, ободонлаштириш, уларни сақлаш, суғориш ҳамда замонавий декоратив кўчатлар етиштиришдан иборат.

Фото: Самарқандйўлкўкалам

Ҳозирги кунда корхонада 202 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.

Жорий куз мавсумида Самарқанд вилояти умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари четларига 17 минг дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилди.

Фото: Самарқандйўлкўкалам

Корхона ташкил топган 2017 йилдан буён умумий фойдаланишдаги автомобиль йўл бўйларига жами 146 мингдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилди. Кўчатлар водовозлар, ариқлар ва замонавий илғор технологиялар асосида томчилатиб суғориш тизими ёрдамида парваришланмоқда. Жумладан, 2021 йилда М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 74 км 720 метр, давлат аҳамиятидаги 4Р-49 Челак ш.-Пайариқ ш.-Маржонбулоқ-Қўшработ автойўли (45 км) автомобиль йўлининг 16-18 км 11550 метр, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-493В Эшимоқсоқ қишлоғига кириш автомобиль йўлининг 0-3 км оралиғига 7000 метр,  4р-55 “Митан-Қўшработ-Нурота” автомобиль йўлининг 57-60 км 2230 метр қисмига экилган дарахт кўчатлари томчилатиб суғориш тизими орқали парваришланмоқда.

Фото: Самарқандйўлкўкалам
Фото: Самарқандйўлкўкалам

Самарқанд вилояти умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари четларига “Самарқандйўлкўкалам” унитар корхонаси томонидан 2018 йилда 29372 дона, 2019 йилда 40773 дона, 2020 йилда 34869 дона, жорий йилнинг баҳор мавсумида 28963 дона, куз мавсумида 13000 дона каталпа, ясень, қайрағоч, смах, туя, павлония, можжевельник ва бошқа турдаги дарахт кўчатлари экилди. Кўчатларнинг кўкарувчанлик даражаси 87 фоизни ташкил қилди.

Экилган манзарали дарахт ва бута кўчатларини суғориш ишларининг олиб борилиши учун 54 дона артезиан қудуқлари қазиб, сув чиқарилди.

Кўчатларнинг кўкарувчанлиги, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашиш мақсадида “Агрокимё лабораторияси” унитар корхонаси билан ҳамкорликда агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Дарахт ва бута кўчатларини озиқлантириш учун органик ўғит, карбамид, аммофос ва азот минерал ўғитлари билан ишлов бериляпти.

Фото: Самарқандйўлкўкалам
Фото: Самарқандйўлкўкалам

Корхонанинг 9 гектардан иборат махсус кўчатларни етиштириш ва сақлашга ихтисослашган питомниги мавжуд бўлиб, у ерда жами 51 турдаги 167 277 дона кўчат парваришланмоқда. Ушбу кўчатхонада жорий йилда 15 000 дан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари етиштирилиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари четларига экилди.

Фото: Самарқандйўлкўкалам

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари четларига экилган манзарали дарахт ва бута кўчатларини парвариш қилишда уларни ҳар хил ҳолатлардан (уй ҳайвонлари томонидан пайҳон қилиниши, ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш, ўғирлаш) ҳимоя қилишда жамоатчилик билан уюшқоқликда ишларни амалга оширсак, юртимизда “Яшил майдонлар”нинг кўпайишига ҳисса қўшган бўламиз.

Шу ўринда ҳар бир юртдошимизни дарахт экиш акциясига қўшилишларини, умуман, дарахтларни асраб-авайлашларини сўраб қолардик. Чунки, бугун бизнинг эзгу ҳаракатларимиз эртага фарзандларимиз учун ибрат бўлади. Улар ҳам ўсимлик дунёси ва она табиатни асрашни одат қилишади.

“Самарқандйўлкўкалам” унитар корхонаси Ⓣ

Мавзуга оид
Top