19:50 / 10.11.2021
12762

Тошкентда «Замонавий мактаб» лойиҳаси асосида қурилган илк мактаб фойдаланишга топширилди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

10 ноябр куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида «Замонавий мактаб» талаблари асосида қурилган 1 минг 320 ўринли мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги юритувидаги телеграм каналида маълум қилинди.

Таъкидланишича, туманнинг Олмос маҳалласида кўп қаватли турар-жой мажмуалари қурилгач, у ерга кўчиб келганларнинг фарзандлари учун мактаб қуришга эҳтиёж пайдо бўлган.

Янги 339-сонли мактабнинг очилиши эса яқин ҳудудда жойлашган мактабларда ҳам навбатлилик коэффициенти пасайишига олиб келади. 

«Мактаб биноси «Замонавий мактаб» лойиҳаси асосида барпо этилган ва барча қулай шароитларга, жумладан, замонавий спорт майдонларига ҳам эга», – дейилади хабарда.  

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, 2021 йилда Тошкент шаҳрида 205 та (64 фоиз) мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бу борада 21 та мактаб инвестиция, 8 та мактаб «Обод маҳалла» дастури, 176 та мактаб эса янги ўқув йилига тайёрлаш жараёнида (сайлов объекти) жорий таъмирланган.

Top