Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
7-синф рус ва қардош тилли синфлар учун чиқарилган “Ўзбек тили” дарслигига тадбиркор Мурод Назаров ҳақида матн киритилгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Kun.uz мухбири Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов билан боғланиб, ҳолат юзасидан изоҳ сўради.
Марказ раҳбарига кўра, замонавий таълим методлари бўйича дарсликларга шу замоннинг турли соҳаларида меҳнат қилаётган таниқли шахслар киритилиши таълим таъсирчанлигини оширишда муҳим ҳисобланади.
“Бу – янги метод. Сиз таълим тизими ривожланган дунё давлатларидаги дарсликларни кўрсангиз, айни шу услубдан фойдаланилаётганини кўрасиз.
Биз ҳам таълимни ҳозирги замон билан боғлаш ва таъсирчанлигини ошириш учун дарсликларимизга бугунги ислоҳотларда фаол олимлар, спортчилар, санъаткорлар, ҳунармандлар, тадбиркор ёки бошқа соҳа вакилларини киритиб боряпмиз. Бу ёшларга шу соҳа вакилларини намуна қилиб кўрсатиш, ўқувчиларга келгусидаги мақсадларини аниқлаб олиш, касб танлаш ва мотивация учун ҳам муҳим.
Масалан, дарсликда хайрия ишларига кўп маблағ ажратадиган ёки касал болаларга ёрдам берадиган машҳур киши намуна қилинса, бу орқали ўқувчиларга яхшилик мавзуси очиб берилиши мумкин. Биз шу мақсадда тарбия дарслигида таниқли тадбиркор Алишер Усмонов фаолияти ҳақида ҳам маълумот киритганмиз.
Ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Ибратли ҳаёт йўллари», «Умрини илмга бағишлаган зот» «Китобга ошноликнинг мукофоти» каби мавзуларда жамланган маълумотлар шу китобда акс эттирилди.
Бу дарсликни кўрганлар унда турли соҳада меҳнат қилаётган яна ўнлаб таниқли шахсларни ҳам кўриши мумкин. Масалан, график дизайнер Жамшид Холиқулов, тадбиркор Акмал Файзиев, футбол ҳаками Равшан Эрматов, олима Азиза Шоназарова, тадбиркор Ботир Орифжонов, навоийшунос олима Суюма Ғанива, ўқув маркази асосчиси Жаҳонгир Пўлатов, иқтисодчи Рауфхон Салахўжаев, ички ишлар ходими, хизмат вақтида жон берган марҳум Азизхон Турсунов, фермер Лола Муродова, шахматчилар Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов ёки Бразилия ва Токиода ўтган олимпиада ўйинлари ғолиблари. Хўш, бунинг нимаси ёмон? Улар бугунги ёшларга намуна экани аниқ-ку. Қачонгача ёшларга намуна қилиб кўрсатишда фақат бир неча ўн аср аввал яшаган ота боболаримизни кўрсатамиз? Бугунги замонамиз қаҳрамонлари ҳақида қачон гапирамиз?
Муаммо шундаки, бу янги метод ва уни ҳамма ҳам осон қабул қилолмаяпти”, – деди марказ раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, янги дарсликлар бугун кўплаб ўқитувчи ва ўқувчиларга маъқул келмоқда. “Бу орқали янги методимиз ўзини оқлади, дейиш мумкин”, – деди Шуҳрат Сатторов.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

15:16 / 12.12.2024
2025 йилда дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди

18:42 / 30.10.2024
Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов тикланиши мумкин

14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди

11:54 / 29.09.2024