12:30 / 16.11.2021
3592

Amazon ходимлари орасида ковид ҳолатлари ҳақида хабар беришдан бош тортгани учун ярим миллион доллар жарима тўлайди

​​​​​​​Компания тўлайдиган сумма COVID-19 туфайли штат даражасида қоидаларни бузганлик учун белгиланган жарималардан анча юқори.

Фото: Rb.ru

Калифорния бош прокурори офиси штат қонунларини бузиш иши бўйича компания билан келишувга эришди, дея ёзмоқда Los Angeles Times газетаси.

Штатда яқинда “ахборот ҳуқуқи” тўғрисида қонун кучга кирди. Унга кўра, компаниялар коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақида давлат органларига ҳам, ўз ичиларига ҳам маълум қилиши керак.

Ўтган йили меҳнатни ҳимоя қилиш Калифорния бўлинмаси компанияни 1870 доллар, ҳар бир қоидабузарлик учун 935 доллар жаримага тортган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top