20:00 / 17.11.2021
369885

Янги “MILLIY” тарифлар тўплами – UZTELECOM мобил абонентлари учун тарифлар сафида ноябрь ойидаги улкан янгиланиш

2021 йил 17 ноябрдан UZTELECOM миллий оператори GSM стандартидаги мобил алоқа тармоғи абонентлари учун янги “MILLIY” тарифлар тўпламини тақдим этади.

Фото: UZTELECOM

UZTELECOM'нинг ҳар бир замонавий абоненти ўзига хос йўлига, тарихига, турмуш тарзига эга, лекин ҳар бир инсон ҳаётининг барча жабҳалари бетакрор миллий анъаналар билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу миллийлик ҳамма нарсада, ҳатто мулоқот тарзида ҳам акс этади. UZTELECOM анъанавий ва шу билан бирга замонавий йўналишларни танлаб олган мобил алоқа операторларидан бири бўлиб, ўз абонентларини халқимизнинг энг яхши миллий анъаналаридаги янгиликлари билан ҳайратда қолдиришда давом этади.

Жумладан, 2021 йил 17 ноябрь куни UZTELECOM янги, қулай, фойдали ва хилма-хил еттита тариф режасини ўзида жамланган “MILLIY” тарифлар тўпламини тақдим этади. Улар орасида ойига 10 000 сўмлик ва ҳар бир лимитдан ташқари дақиқа, МБ, СМС учун 10 сўмдан тўланадиган “MILLIY 10” тариф режаси бўлган энг ҳамёнбоп тарифдан тортиб, ойига 150 000 сўмлик ресурслар миқдори чексиз ““MILLIY VIP” тариф режасигача ҳаммага мос тариф режалар мавжуд.

Фото: UZTELECOM

Тўпламнинг эътиборли жиҳати шундаки, ундаги барча тариф режалари доирасида (“MILLIY 10” ва “MILLIY 15”дан ташқари) абонентларга қўнғироқлар учун чекланмаган миқдорда дақиқалар тақдим этади. 

Фото: UZTELECOM

Архив тарифларидан “MILLIY” тўпламининг исталган тариф режасига ўтиш – бепул, тариф тўплами ичида ва бошқа тарифлардан ўтиш – 4 200 сўм. Шунингдек ўтиш абонентлар учун барча қулай усуллар ёрдамида амалга оширилади: 99880 рақамига СМС хабар юбориш йўли билан, *111*1/2/3*11 USSD-сўрови орқали, UZTELECOM'нинг расмий сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида, абонентнинг аризасига биноан ёки MyUZTELECOM мобил иловасида.

Эслатиб ўтамиз, “MILLIY” тарифлар тўплами GSM стандарти мобил тармоғининг жисмоний абонентларигагина тақдим этилади.

Фото: UZTELECOM

Шуниси эътиборлики, аввалроқ алоҳида таъкидлаб ўтилган “Ornaments” ижтимоий лойиҳасидаги ўзига хос миллий безаклар ҳам “MILLIY” тарифлар тўпламининг ҳар бир тариф режаси намойиш этилишида маҳорат билан акс эттирилиб, унинг беқиёслиги ва ўзига хослигини ажратиб туради. Мазкур кенг кўламли бадиий лойиҳадан кўзланган мақсад миллий ва халқ амалий санъати намуналарини ягона ва барча учун очиқ рақамли каталогга жамлаш, миллий санъат меросимизни келажак авлод учун асраб-авайлашга ҳисса қўшишдан иборатдир.

“MILLIY” тарифлар тўплами – барчамизни бирлаштирувчи тарифлар.

UZTELECOM – миллий оператор.

Сайт: utc.uz/28269

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top