UZTELECOM ўз етакчилигини Интернет синовлари бўйича жаҳоннинг йирик компанияси Ookla®ning иккита олий мукофоти билан тасдиқлади

Ўзбекистоннинг етакчи телекоммуникация оператори UZTELECOM Интернет синовлари соҳасида тан олинган жаҳон етакчиси – Ookla® компаниясининг иккита олий мукофоти билан тақдирланди. Барселонадаги “Mobile World Congress 2024”да UZTELECOM делегацияси 2023 йилнинг 3-4-чораги бўйича Ookla® компаниясининг “Энг тезкор мобил тармоқ” ва “Энг яхши мобил гейминг тажрибаси” номинацияси билан муносиб тарзда тақдирланди.
Мустақил тадқиқотлар маълумотлар узатишнинг юқори тезлигини ва барча UZTELECOM фойдаланувчилари учун барқарор уланишни тасдиқламоқда.
Энг яхши мобил ўйин тажрибаси – бу мукофот UZTELECOM'нинг юқори сифатли ўйин тажрибасини тақдим этишдаги прогрессив ёндашувини тасдиқлайди. Тезкор ва барқарор тармоқ орқали ўйинчилар узлуксиз геймплей, минимал кечикиш ва юқори сифатли графикадан баҳраманд бўлишлари мумкин, бу уларнинг ўйин жараёнидан қониқишларини сезиларли даражада оширади.
Ушбу мукофотлар 2023 йилда “Янгиланишлар мавсуми” улкан лойиҳаси доирасида 6000 дан ортиқ таянч станцияларини ўрнатиш ва модернизация қилиш орқали абонентлар учун қулайликларни оширган ва уларни юқори тезликдаги LTE/5G тармоқлари билан таъминлаган UZTELECOM жамоасининг машаққатли меҳнатининг натижасидир. Ушбу лойиҳа доирасида янги таянч станцияларининг ўрнатилиши UZTELECOM'га Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида юқори тезликдаги 5G мобил алоқа қамровини таъминлаш имконини берди.
Бу бошланиши: UZTELECOM мамлакатимизнинг барча вилоят марказларида 5G тармоғи қамровини кенгайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда, бу эса бизни юқори тезликдаги бешинчи авлод алоқаси ҳамма учун, ҳар ерда мавжуд бўладиган келажакка яқинлаштиради.
Эслатиб ўтамиз: UZTELECOM юклаб олиш ва юклаш тезлигига асосланган Speed Score™га кўра энг юқори – 36,96 баллни намойиш этиб, 2023 йилнинг 1- ва 2-чораклари бўйича “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси бўйича Speedtest Awards 2023 мукофотига сазовор бўлган.
Маълумот учун: Барселонада 26 – 29 феврал кунлари юқори технологиялар саноатидаги энг кутилган ва энг йирик тадбирлардан бири – “Mobile World Congress 2024” бўлиб ўтмоқда.
Call-markaz: 1099
Сайт: uztelecom.uz
Facebook: @uztelecom
Instagram: @uztelecomuz
Telegram: @uztelecomuz
Telegram-bot: @utc_uzbot
YouTube: UZTELECOM
Техник ёрдам: @uztelecom.uz
Реклама
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

11:00 / 05.06.2025
UZTELECOM «Muruvvat» тарифини тақдим этади: эътибор ва ғамхўрлик билан яратилган тариф

15:00 / 27.05.2025
UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернет тармоғини ишга туширди

15:00 / 02.05.2025
MyUZTELECOM: Ҳар бир тўловдан 3% кешбэк олинг!

11:00 / 18.04.2025