09:45 / 17.11.2021
5903

Юридик шахсларнинг автомобилларни қисқа муддатга ижарага олишига рухсат берилди

Ҳукумат қарори билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Shutterstock

Адлия вазирлиги хабарига кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. Илгари фақат жисмоний шахслар назарда тутилган.

Ижарага олувчида алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини “Маъмурий амалиёт” тизими орқали электрон текшириши мумкин.

Аввалроқ, 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилиниши хабар берилганди.

Top