Хориждан автомобил келтириб беришини айтиб одамларни чув туширган шахс Туркияга қочиб кетди
Kun.uz манбасига кўра, у 35 нафар фуқаронинг 250 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағини алдов йўли билан қўлга киритган ҳамда Туркия давлатига қочиб кетган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Тошкент шаҳрида 31 ёшли шахс кўплаб фуқароларни катта миқдордаги пулга чув тушириб кетди. Бу ҳақда жабрланувчилар Kun.uz’га мурожаат қилишди.
Мурожаатчиларга кўра, 1993 йилда туғилган Термурбой Қодиров одамларга Хитой давлатидан машина келтириб беришни ваъда қилган. У одамларни ишонтириб, дастлабки тўлов сифатида 35 нафар фуқародан жами 250 минг доллардан ортиқ маблағ йиғиб олган. Аммо ваъдасини бажармасдан қочиб кетган.
Kun.uz ихтиёридаги видеода Термурбой Қодиров фуқародан 3500 АҚШ долларини закалат сифатида олганини тасдиқлаб, тилхат бергани кўринади.
Темурбой Қодиров одамларни 2022 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган, аммо ҳозирда фаолият кўрсатмаётган “Igcc Foundation” МЧЖ орқали гўёки ҳаммаси қонуний эканлигига ишонтирган. Очиқ манбаларга кўра, Қодиров мазкур МЧЖ раҳбари бўлган.
Kun.uz’нинг ички ишлар органларидаги манбасига кўра, Темурбой Қодировга нисбатан Чилонзор туман ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда унга қидирув эълон қилинган. Манбанинг айтишича қидирувдаги шахс айни пайтда Туркия давлатида экани маълум.
Мавзуга оид
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
07:31 / 12.11.2024