22:43 / 24.11.2021
16856

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий жамоасининг энг кучли таркиб ва мураббийлар штабига эга даврини айтди

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Одил Аҳмедов «Спорт» телеканалидаги чиқишида бош жамоамизда ўзи тўп сурган давридаги энг кучли таркибни айтди.

«2011 йилдаги таркибимиз жуда кучли бўлган, деб ҳисоблайман. Миллий жамоада ўзим тўп сурган даврлардаги энг кучли ва тўғри танлаган таркиб дея айнан 2011 йил Осиё кубогига борган жамоани айтган бўлардим. Ўшанда миллий жамоа учун номзод футболчилар ҳам жуда кўп бўлган. Шу боис, миллий жамоамизнинг энг кучли даври сифатида 2011 йилги таркиб ва мураббийлар штабини кўрсатаман», - дейди Одил Аҳмедов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Вадим Абрамов мураббийлигида 2011 йилги Осиё кубогида қитъанинг энг кучли тўрт клубидан бирига айланганди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси ёзда ЖЧ-2022 3-саралаш босқичига чиқа олмагач, Вадим Абрамов истеъфога чиқарилган, 34 ёшли жамоа сардори Одил Аҳмедов эса миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилганди.

Top