Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, Осиё кубоги-2023га гуруҳ ғолиби сифатида йўлланма олди
Осиё кубоги-2023 саралаш босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд учрашуви якунига етди.
Фото: Tribuna.uz
Наманганда 20 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган ушбу баҳсдан аввал икки жамоа ҳам турнирнинг финал қисмига йўлланма олишга улгурган ва бу баҳс гуруҳ ғолибини аниқлаб бериши лозим эди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг узатмасидан кейин Жалолиддин Машарипов ҳисобни очди – 1:0.
23-дақиқада эса бу сафар ҳам Шомуродовнинг ассистидан кейин Азизбек Турғунбоев чап оёқда дарвозабоннинг узоқ бурчагини нишонга олди – 2:0.
Шу тариқа, Сречко Катанец шогирдлари максимал 9 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллаган ҳолда Осиё кубоги-2023га йўлланма олди. Таиланд эса 6 очко билан 2-ўринни эгаллаган бўлса, Мальдив 3, Шри-Ланка гуруҳни сўнгги ўринда якунлади.
Осиё кубоги-2023 саралаши. 3-тур
Ўзбекистон – Таиланд – 2:0
Наманган, «Марказий» стадион. 21 405 томошабин
Бош ҳакам: Ҳасан Акромий (Эрон)
Голлар: Жалолиддин Машарипов 8, Азизбек Турғунбоев, 23.
Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 8.Дилшод Саитов, 2.Умарбек Эшмуродов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 19.Азизбек Турғунбоев (22.Ойбек Бозоров, 52), 10.Жалолиддин Машарипов (15.Остон Ўрунов, 66), 21.Игорь Сергеев (6.Сардор Собирхўжаев, 66), 14.Элдор Шомуродов (11.Шерзод Темиров, 82).
Таиланд: 23.Сиварак Тедсунген, 2.Сасалан Ҳаипрахон, 4.Панса Ҳемвибун, 15.Танабун Кесарат, 19.Тристан До, 3.Тиратон Бунматан, 6.Сарач Юйен, 8.Зитифан Пуангжан, 11.Бордин Фала, 16.Фитиват Сукжитзаммакул, 17.Чавват Сринавонг.
Мавзуга оид
13:50 / 14.01.2026
Таиландда поезд устига қурилиш крани қулади: ўнлаб қурбонлар бор
13:56 / 13.01.2026
Пхукетда катер кема билан тўқнашиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди
11:27 / 15.12.2025
Таиланд ва Камбоджа жанговар ҳаракатларни давом эттирмоқда
13:28 / 12.12.2025