08:16 / 10.12.2021
7791

Тошкентда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси қурилиши бошланди

Тошкентда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасининг янги биноси қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри хабар берди.

Фото: Азия-Плюс

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 декабрь куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биносида қурилиш ишларига старт берди.

Элчихонанинг янги биноси мажмуаси 1,40 гектар майдонда қурилади, дейилади маълумотда.

Жорий йил июн ойида Тожикистон Душанбедаги Ўзбекистон элчихонаси биносининг қурилиш жойини ўзгартирганди.

Фото: Азия-Плюс

Умумий майдони 1,2 гектарни ташкил этадиган ер участкаси Сино туманидаги Нусратулло Махсум шоҳкўчаси бўйлаб жойлашган. Ер участкаси 49 йил давомида Ўзбекистон ҳукумати ихтиёрида бўлади, ижара нархи - 1 доллар. 

Аввалроқ, икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида 2018 йил август ойида тузилган шартномага мувофиқ, Ўзбекистон элчихонаси учун Душанбенинг Абу Али ибн Сино шоҳкўчасида ер участкаси таклиф қилинган эди

Top