10:14 / 13.12.2021
26880

Тошкентда жиноятчиликка қарши курашишда камчиликка йўл қўйган қатор мансабдорлар ишдан олинди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Тошпўлатов, жорий йил 11 ойлик иш натижалари бўйича танқидий руҳда йиғилиш ўтказди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, йиғилиш давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда қатор камчиликларга йўл қўйгани учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари, Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманлари ИИО ФМБ бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари интизомий жазога тортилди.

Туманда ижобий кўрсаткичларга эришган ва намунавий хизмат олиб бораётган Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ИИО ФМБ бошлиқларига ташаккур эълон қилинди. 

Top