18:38 / 15.12.2021
2565

ЕИ мамлакатларида 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Ўтган ойда Европа регулятори беш ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни эмлашни маъқуллаганди.

Фото: AP

ЕИнинг қатор мамлакатлари, жумладан, Греция, Италия, Испания ва Венгрия 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлади, деб хабар берди Associated Press.

"Шифокорлар маслаҳати ва илмий маълумотлар билан танишганимиздан сўнг беш ярим ёшли ўғлимизни эмлатишга қарор қилдик", - деди Греция таълим вазири Ники Керамеос.

Ўтган ойда Европа регулятори беш ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни эмлашни маъқуллаганди.

Шунингдек, АҚШда Pfizer/BioNTech вакцинаси 11 ёшгача бўлган болалар учун расман тасдиқланганди. Америка озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) эмлаш 91 фоиз ҳолатда коронавирусга чалинишнинг олдини олади ва жиддий ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди деган хулосага келди.

Top