14:26 / 16.12.2021
1531

Сирдарёда «алкотестер» ўрнига стакандан фойдаланган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 12 декабр куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида фаолият олиб бораётган ЙПХ ходими «алкотестер» ўрнига стакандан фойдалангани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида фаолият олиб бораётган ЙПХ ходими О.Эгамбердиев Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган ва ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини бир маротаба фойдаланиладиган стакан орқали текширмоқчи бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ўрнатилган тартибга зид равишда хизмат олиб борган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланади.

Маълумот учун, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун эски намунадаги 7 дона ва янги намунадаги 16 дона, жами 23 дона спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқловчи «алкотестер» мосламалари тарқатилган.

Top