20:32 / 17.12.2021
3435

Худди эртаклардагидек: Марҳаматда ўзига хос услубда бунёд этилган кутубхона ишга тушди

Ёдингизда бўлса, бундан беш ой олдин Марҳамат туманида худди эртаклардагидек ўзгача кўриниш ва шароитларга эга кутубхона қурилиши якунланаётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Айни пайтда мазкур тадбиркор Қобилжон Обидов томонидан қурилган мазкур кутубхона ишга тушиб, ёш ўқувчиларнинг севимли масканига айланган. Кутубхона бўлимларида жаҳон адабиёти дурдоналари, атоқли ўзбек ёзувчи, шоир ва олимларининг асарлари мўллигини кўриб марҳаматлик китобхонларга ҳавасимиз келди.

Кутубхонага келганлар 100 минг босма ва 300 минг электрон нашрни ўқиш имкониятига эга. Китоблар оламига кунига 150 нафардан зиёд ёшлар ташриф буюрмоқда.

Қани эди юртимизнинг ҳар бир тумани ва шаҳрида мана шундай кутубхоналар бўлса...

Top