11:11 / 22.12.2021
8728

Саида Мирзиёева Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти форумида иштирок этди

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева маълум қилди.

Фото: t.me/SShMirziyoyeva

«Бугун Тошкентда Марказий Осиё давлатлари Етакчи аёллари Мулоқоти форуми бўлиб ўтди. Унда мен ҳам иштирок этдим», деб ёзади Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари.
 
Қайд этилишича, форумда бугунги кунда минтақа давлатлари олдида турган вазифалар ва муаммоларга катта эътибор қаратилди. Уларни ҳал этиш учун барча ресурсларни тўлиқ сафарбар этиш зарур бўлган вақт келгани қайд этилди. 

«Бундай асосий ресурслардан бири - кучли, фаол, ақлли ва ўқимишли аёллардир. Аммо хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ўз салоҳиятини намоён эта олиши учун шароит ва тенг имкониятлар яратиш зарур», дейди Саида Мирзиёева.

Фото: t.me/SShMirziyoyeva
Фото: t.me/SShMirziyoyeva

Маълумот учун, жорий йилнинг август ойида Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёлларининг мулоқот форуми бўлиб ўтганди.

Форумда Ўзбекистонда ҳукуматнинг юқори поғоналарида аёллар улуши даражаси 26,6 фоизга етгани, Ўзбекистонда давлат тузилмаларида ишлаш учун 15 минг нафар юқори малакали аёллардан иборат мустаҳкам кадрлар захираси шакллантирилгани қайд этилган.

Top