19:37 / 22.12.2021
2313

Самарқандда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи қидирувдаги шахс бўлиб чиқди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи планшет орқали текширилганда қидирувда экани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 22 декабр куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи қисмида “Спарк” русумли машина қоидаларни бузгани учун тўхтатилган.

ЙҲХБ ходими ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарликка планшет орқали маъмурий баённома расмийлаштириш давомида, ҳайдовчи, 1987-йилда туғилган Т.А. Жиноят кодексининг тегишли моддасида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қидирувдаги шахс ҳудудий ИИБга топширилган.

Top