09:47 / 24.12.2021
6576

Ўзбекистонда йил бошидан бери қайси ойда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда қайси ойда ажрашишлар сони кўп бўлгани тўғрисида маълумот берди.

Фото: Getty Images

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида республика бўйича 35 660 та ажрашишлар қайд этилган. 

Ойлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони энг кўп апрель ойида кузатилган – 3488 та.

Шунингдек, қолган ойларда ушбу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олди:

  • ноябрь ойида – 3428 та;
  • июнь ойида – 3401 та;
  • cентябрь ойида – 3349 та;
  • март ойида – 3307 та;
  • август ойида – 3284 та;
  • октябрь ойида – 3206 та;
  • май ойида – 3184 та;
  • январь ойида – 3156 та;
  • июль ойида – 2995 та;
  • февраль ойида – 2862 та.

Аввалроқ, қариндошлар орасида тузилган оилаларнинг 24,9 фоизида ногирон фарзандлар борлиги маълум қилинганди.

Top