07:55 / 27.12.2021
8438

Йил бошидан бери қайси ҳудудда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлди

Ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Shutterstock

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 5120 та ҳолат.

Шунингдек, энг кўп ажрашиш ҳолатлари Фарғона вилояти (3917 та ҳолат), Самарқанд вилояти (3793 та ҳолат) ва Тошкент вилоятида (3770 та ҳолат) қайд этилди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Андижон вилояти – 3572 та; 
  • Наманган вилояти – 2805 та;  
  • Қашқадарё вилояти – 2534 та;
  • Сурхондарё вилояти – 2046 та; 
  • Бухоро вилояти – 1874 та; 
  • Хоразм вилояти – 1349 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 1305 та;  
  • Сирдарё вилояти – 1282 та;
  • Жиззах вилояти – 1172 та;  
  • Навоий вилояти – 1121 та.

Аввалроқ, Ўзбекистонда йил бошидан бери қайси ойда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлганди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида республика бўйича 35 660 та ажрашишлар қайд этилган.

Ойлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони энг кўп апрель ойида кузатилган – 3488 та.

Top