12:28 / 28.12.2021
1612

Термизда МЧЖга тегишли 41,3 миллион сўмни ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

Термиз шаҳрида МЧЖга тегишли 41,3 миллион сўмни ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 декабр куни, Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шаҳарнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи МЧЖ раҳбари Ж.Жавоҳир шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

У аризасида 2021 йил 21 сентябр куни шаҳарнинг Гулираъно маҳалласида яшовчи, МЧЖда маҳсулот етказиб берувчи Н.Нодир унинг ишончига кириб, 41,3 миллион сўм пулларини корхона ҳисобига кирим қилмасдан ўзлаштириб юборганини билдирган.

Қайд этилишича, 2021 йил 14 декабр куни Н.Нодирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top