17:00 / 29.12.2021
6216

Ипотека-банк балиқчиликнинг бу йилги сарҳисоби ва 2022 йилдаги истиқболи бўйича маълумот берди

Балиқчилик тармоғини барқарор ривожлантириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилда соҳани ривожлантириш учун Ипотека-банк томонидан режалаштирилган чора-тадбирлар банк томонидан эълон қилинди.

Фото: Ипотека-банк

Ипотека-банк балиқчилик соҳасини ривожлантиришга бириктирилган кундан буён 3984 та балиқчилик хўжаликларининг умумий қиймати 4,0 трлн сўмлик лойиҳаларига 2,1 трлн сўм миқдорида маблағ ажратилди ва 7844 та янги иш ўринлари яратилди.

Натижада Республикада балиқ етиштирувчи хўжаликлари сони 2 бараварга ошиб 4200 тани ташкил қилди, балиқ овлаш ҳажми эса 6 бараварга ўсди.

Балиқчилик хўжаликларини интенсив технологиялар, садок ускуналари, аэратор ва бошқа асосий воситалари билан таъминлаш мақсадида банкнинг 60 млрд сўмлик устав фонди билан “Ипотека лизинг” компанияси ташкил қилинди ва ушбу компания хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди.

Банк томонидан 2020-2021 йилларда интенсив усулда балиқ етиштириш мақсадида умумий қиймати 592,4 млрд сўмлик жами 142 та лойиҳага 356,6 млрд сўм маблағ ажратилди.

Натижада 26 минг тонна интенсив усулда балиқ етиштириш қувватлари ташкил қилинди ва 1027 та янги иш ўринлари яратилди.

Фото: Ипотека-банк

Банк томонидан ноёб балиқ (форель, лосось, осётр) турларини интенсив усулда етиштириш мақсадида жами 23 та лойиҳага 213,6 млрд сўм маблағ ажратилди ва мазкур лойиҳалар ишга туширилиши сабабли 514 та янги иш ўринлари яратилди. Натижада 6065 тонна ноёб балиқ (форель, лосось, осётр) балиқ етиштириш қувватлари ва 514 та янги иш ўринлари ташкил қилинди. Хусусан:

  • 3965 тонна форель етиштириш қувватига эга - 15 та лойиҳа;
  • 1300 тонна осётр етиштириш қувватига эга - 6 та лойиҳа;
  • 800 тонна лосось етиштириш қувватига эга - 2 та лойиҳа.

Амалга оширилаётган ишларни давом эттириб, 2022 йилда вилоят ҳокимликлари билан биргаликда балиқчилик йўналишида умумий қиймати 1,2 трлн сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бунинг учун Ипотека-банк томонидан сўнгги йилларда имтиёзли шартларда жалб қилинган хорижий маблағлар асосий ресурс манбаи бўлиб хизмат қилади. Жумладан:

  • Халқаро молия корпорациясининг 15 млн доллари, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 10 млн доллари, Жаҳон банкининг чорвачилик лойиҳалари учун 5 млн АҚШ доллари, ОПЕК жамғармасининг 10 млн доллари ва Франция тараққиёт агентлигининг 20 млн доллари ва бошқа манбалар ҳисобидан балиқчилик хўжаликларини лойиҳалари молиялаштириб борилади.

Сайт: ipotekabank.uz

Telegram: t.me/ipotekabankofficial

Instagram: @ipotekabank.uz

Facebook: fb.com/ipotekabankofficial

“Ипотека-банк” АТИБ Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top