14:31 / 08.01.2022
25298

NYT Россия қўшинлари Украина атрофида қандай жойлашгани акс этган харитани чоп этди

Қайд этилишича, Россия 2022 йил бошидан буён Луганск ва Донецк атрофидаги районларга яна бешта тактик батальон гуруҳини жойлаштирган.

Фото: ТАСС

Россия қўшинлари Украинани уч тарафдан қуршаб олди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди ва тегишли харитани чоп этди.

Қайд этилишича, Россия 2022 йил бошидан буён Луганск ва Донецк атрофидаги районларга яна бешта тактик батальон гуруҳини, жумладан, беш минг ҳарбий жойлаштирган.

Бундан ташқари, кўп сонли Россия қўшинлари Украина чегараси яқинидаги шимолий районларга, хусусан, Украина, Беларусь ва Россия чегаралари кесишган Клинци районига жўнатилган. 

Фото: NYT

Яна учта гуруҳ Воронеж яқинида жойлашган. Бу қўшинлар ҳарбий операция ўтказилган тақдирда жиддий хавф солиши мумкин, деб ёзади NYT. Бир гуруҳ Волгоград ва иккита гуруҳ Донбасс чегарасида жойлаштирилган.

Фото: NYT

Краснодар ўлкасида артиллерия, яна бир қисм Қримда жойлашган.

Харита Украина ва ғарб манбалари, мустақил ҳарбий экспертлар ва сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар асосида тузилган.

Top