12:01 / 11.01.2022
37618

Тўқаев: Биринчи президент туфайли мамлакатда ҳатто халқаро стандартлар бўйича ҳам жуда бой бўлган одамлар қатлами пайдо бўлди

Қозоғистонда биринчи президент – Элбоши туфайли жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро стандартлар бўйича ҳам жуда бой бўлган одамлар қатлами пайдо бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.

Фото: inform.kz

“Биринчи Президент - Элбоши туфайли мамлакатда жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро стандартлар бўйича ҳам бой одамлар қатлами пайдо бўлди. Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларга тизимли ва мунтазам ёрдам бериш вақти келди, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳукумат бу компанияларни аниқ белгилаб олиши ва улар билан махсус фондга йиллик бадаллар миқдорини келишиб олиши керак бўлади”, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Бундан ташқари, Қозоғистон президенти катта маблағга эга бўлган шахслардан ҳам бу борада фаолликни кутишини маълум қилди.

Шунингдек, Тўқаевнинг айтишича, мамлакатда КХШТ тинчликпарвар кучларининг асосий миссияси якунланди, 2 кундан кейин уларни олиб чиқиш бошланади. Контингентни олиб чиқиш жараёни 10 кундан ортиқ давом этмайди.

“Бўлиб ўтган тартибсизликларни махсус тезкор-тергов гуруҳи текширади. Биз имкон қадар тезроқ ҳарбий техника ва барча зарур нарсалар билан жиҳозланишни бошлаймиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ қилиш биринчи навбатдаги вазифадир. Бизнинг олдимизда жамият фаолиятини, жумладан, ташқи, ички ва халқаро разведка хизматларини қайта қуриш вазифаси турибди. Куч тузилмалари вакилларида одамлар ҳаёти ҳақида нотўғри тушунча шаклланган. 

Иқтисодиёт юксалиш билан аҳолининг барча қатламлари даромадлари ҳам ўсиши керак. Бу бизнинг ҳолатимизда ўзгармас аксиома. Ҳозирги иқтисодий вазиятда асосий фойда олувчилар молиявий ва олигархлар гуруҳларига айланди. Қозоғистон тараққиёт банки, аслида, бизга фамилия таниш бўлган маълум бир доирадаги одамларнинг шахсий банкига айланди. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ношаффоф ва тушунарсизлигича қолмоқда”, деди Қозоғистон президенти.

Top