Ўзбекистон | 20:54 / 05.04.2024
9412
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонга жўнаб кетди. 

5 апрел куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди. 

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, минтақавий аҳамиятга молик жиҳатлар юзасидан фикр алмашдилар. 

Ташриф чоғида «Хива гиламлари» комбинати фаолияти, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар. 

Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат қилинди. 

Ташриф якунида Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Сўнг давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Мавзуга оид