14:54 / 05.02.2022
41743

Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ-дориларни яширинча олиб киришга уринганлар қўлга олинди

Тошкент ва Фарғона вилоятлари божхона постидан Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ-дориларни яширинча олиб киришга уринганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги “Toyota land cruiser” русумли автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ баллон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланди.

Фото: customs.uz

Бундан ташқари Тошкент вилояти “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.И. бошқарувидаги автотранспорт воситасида чангютгич ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар борлиги аниқланган.

Фото: customs.uz

Шунингдек, Фарғона вилояти “Фарғона аэропорти” чегара божхона постида хориждан учиб келган фуқаро Д.Ж.га тегишли юклар орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона 12 калибрли ов қуроллари борлиги аниқланди.

Фото: customs.uz

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Top