13:34 / 06.02.2022
7548

"Ҳеч ким боласини бу аҳволда кўрмасин, ота-онанинг жигари фарзанд бўларкан..." – отанинг изтиробли сўзлари

Оққон деган оғир дард билан олишаётган навбатдаги қаҳрамонларимиз тақдири албатта сизни бефарқ олдирмайди, деган умиддамиз.

Қизимни бериб қўймай деб қўрқаман

Гулшода болалигиданоқ синовларга, оғриқларга бардош беришига тўғри келди. Унинг азоблари онаси учун минг чандон кучлироқ бўлган, жонлантириш бўлимида фарзандининг чалажон аҳволини кўриш, шифокорлардан нажот кутиш ота-онанинг мадорини қуритган.

“Икки нафар қизим бор. Бундан аввал бир нечта фарзандларимни йўқотганман. Қизимнинг аҳволини кўриб униям бериб қўяманми деган қўрқув босди. Боладан қийналдим жудаям.

Касаллик аниқлангандан бир ой ўтиб болам юра олмай қолди. Жонлантириш бўлимида бир ой қимирламай ётди: кўзи очиқ, аммо ҳаракатсиз, гап-сўзсиз. Ўзимдан ўтганини ўзим биламан” деб йиғлайди қизалоқнинг онаси Хуршида.

Гулшода Ҳакимжоновага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0610 5999 0100 онаси Хуршида Ражабова номида

Ҳумо: 9860 0101 3100 6784 онаси Хуршида Ражабова номида

Ота-онанинг жигари фарзанд бўларкан

Қашқадарёлик Гулбаҳор опа оққон ташхисининг оғир босқичини бошдан ўтказмоқда. Бир нафар фарзанди билан ёлғиз қолган аёл учун бу хасталик кутилмаган фалокат бўлди. Боқувчисиз қолган она-боланинг қайғусида юрган беморнинг отаси Турсунали Баҳоваддиновнинг айтишича, уларнинг уйи ҳам йўқ. Айни пайтда ижарада яшашади.

Ота бу ёшида бемор қизининг дарди унга ҳам оғир бўлганини айтаркан: “Ҳеч ким фарзандини бу аҳволда кўрмасин. Ота-онанинг жигари фарзанд бўларкан” дейди.

Гулбаҳор Баҳоваддиновага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0604 5355 2128 отаси Турсунали Баҳоваддинов номида

Виза: 4073 4200 1036 1743 отаси Турсунали Баҳоваддинов номида

Қандай дардга чалинганимни билмаган эдим...

Асл паҳлавонлар юрти бўлган Сурхоннинг бўлажак полвони бугун касаллик билан курашда ғолиб бўлишни истайди. 18 ёшли Рамазон спортчи бўлиш иштиёқида юрган кезларда унинг рақиби оққон бўлди. Тўрт ўғилни вояга етказиб ҳузур-ҳаловат истаган ота-она учун кенжатойларининг бу дардга чалиниши кутилмаган фалокат каби келди.

“Охирги марта Наврўз байрамида тош кўтариб, мусобақада ғолиб бўлдим. Шундан кейин бурним қонаб тўхтамай қолди. Қандай дардга чалинганимни ўзим ҳам билмаган эдим. Одам ўзини йўқотиб қўяр экан” дейди бемор йигит.

Рамазон Холмўминовга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0604 0642 5349 Рамазон Холмўминов номида

Ўзкард: 8600 0610 1126 9072 Рамазон Холмўминов номида

Қанийди тушим бўлса...

Оминахон кўринишидан хаста эмас – қувноқ, қизиқувчан, беғубор қизалоқ. Аммо онасининг ҳикояларидан сезиш мумкинки, унинг бошдан кечирганларини катта одамлар ҳам кўтариши мушкул.

“Касалхонанинг жонлантириш бўлимида ҳар хил ҳолатларни кўрдим. Бемор болалар кўз ўнгимиздан “учиб” кетишарди. Қизимни йўқотишдан қўрқиб тонггача қучоқлаб ўтирардим. Қани энди тушим бўлса-ю, уйғониб кетсам, дейман.

Усиз мен бир кун, бир дақиқа ҳам яшай олмайман” дея йиғлайди қизалоқнинг онаси.

Оминахон Обидовага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0417 2681 6417 онаси Гулноза Мусаева номида

Виза: 4073 4200 2178 8207 отаси Одилжон Мусаев номида

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top