21:49 / 15.02.2022
7913

Virgin Galactic космосга саёҳат қилишни хоҳловчилар учун чипталар сотувини бошлайди

Чипта 450 минг долларга тушади. Биринчи босқичда орбитага минг киши парвоз қилиши кутилмоқда.

Фото: Zuma/ТАСС

Virgin Galactic Holdings Inc компанияси 16 феврал куни суборбитал парвозлар учун чипта сотишни бошлашини эълон қилди.

Компания шу йил охирида космик туристлар парвозини бошлашни режалаштирган.

Биринчи босқичда орбитага минг киши парвоз қилиши кутилмоқда, сўнгра улар сони ошади.

Парвозлар Ню-Мексикодан амалга оширилади, ҳар бир парвоз давомийлиги 90 дақиқани ташкил этади.

Чипта 150 минг доллар миқдоридаги депозит билан биргаликда 450 минг долларга тушади. Компания чипталар сотуви орқали 450 млн доллар ишлаб олиши мумкин.

Top