Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда парвозлар нархи 23 йил ичида биринчи марта максимал даражага етди
Росстат маълумотларига кўра, Россия ичида эконом классдаги парвозлар май ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга ошган. Бу 2000 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
2023 йил май ойида эконом-класс салонида Россия бўйлаб парвоз нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга ошиб, минг километр учун 6972,36 рублни (75,81 евро) ташкил этди. Бу ҳақда 20 июнь, сешанба куни Росстат маълумотларига таяниб, РБК хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2000 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга айланган, идора ўшанда ушбу кўрсаткични кузатишни бошлаган. Аввалги «чўққи» 13 йил аввал, 2010 йил августида қайд этилган ва 6892,51 рублни (74,95 евро) ташкил қилган. 2023 йилнинг биринчи беш ойида рейслар 32 фоизга қимматлашган.
Россиянинг энг йирик авиакомпаниялари - «Аэрофлот» ва S7 вакиллари авиачипталар нархининг ошишини қўшимча харажатлар, хусусан, ёнилғи нархи кўтарилиши, шунингдек, давлат субсидияларининг тугаши билан изоҳлади. 2022 йилда, Украинада уруш бошланганидан сўнг, субсидиялар туфайли чипталар нархининг ошишига йўл қўйилмаганди.
Бундан ташқари, Россияга қўйилган халқаро санкциялар нархларга таъсир қилди. Компаниялар эҳтиёт қисмларни учинчи давлатлар орқали сотиб олишга мажбур бўлиб, чеклов чораларини четлаб ўтяпти, бу эса техник хизмат кўрсатиш харажатларига таъсир қилади. Чипталар нархининг ошиши, шунингдек, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларга парвозлар тақиқланганидан кейин Россия авиакомпанияларининг камроқ даромадли ички бозорга ўтиши билан боғлиқ.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025