20:04 / 17.02.2022
13452

Россия Украина яқинида қўшинлар сонини кўпайтирмоқда - Пентагон

Пентагон раҳбарининг таъкидлашича, "айрим қўшинлар чегарага янада яқинлашган".

Фото: Reuters

Россия охирги кунларда Украина яқинидаги қўшинлари сонини оширишни давом эттирди, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин.

"Биз ҳарбийлар олиб кетилганини кўрмаяпмиз. Аксинча, қўшинлар оширилаётганини кўряпмиз, ҳозирда улар сони 150 мингдан ортиқ", - деди Остин.

Унинг қўшимча қилишича, "айрим қўшинлар чегарага янада яқинлашган".

Остиннинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО бўйича иттифоқчилар Россия ва Украина чегарасидаги вазиятни кузатиб турибди.

Аввалроқ, Россия раҳбарияти ҳарбийларнинг бир қисми машғулотларни якунлаб, доимий жойлашув манзилларига қайтаётганини маълум қилганди.

Аммо НАТО бош котиби Йенс Столтенберг россиялик ҳарбийларнинг Украина чегараларидан олиб кетилганининг нишоналари кўринмаганини айтди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top