12:34 / 17.02.2022
16403

U23 Осиё Кубогига қуръа ташланди — Ўзбекистон Эрон, Қатар ва Туркманистон билан бир гуруҳдан ўрин олди

1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда U23 Осиё Кубоги бўлиб ўтади. 

Фото: Tribuna.uz

Бугун, 17 февраль куни «Бунёдкор» стадионида ушбу турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Мезбон Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон, Қатар ва Туркманистон билан А гуруҳидан ўрин олди.

А гуруҳи

  • Ўзбекистон
  • Эрон
  • Қатар
  • Туркманистон

В гуруҳи

  • Австралия
  • Иордания
  • Ироқ
  • Кувайт

C гуруҳи

  • Жанубий Корея
  • Таиланд
  • Вьетнам
  • Малайзия

D гуруҳи

  • Саудия Арабистони
  • БАА
  • Япония
  • Тожикистон
Top