16:17 / 19.02.2022
5867

Сергели туманида аҳолидан коммунал хизматлар учун ундирилган маблағни ўзлаштирган ширкат аниқланди

Ширкат 193 млн сўм миқдордаги нақд пулларни банкдаги ҳисобрақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Фото: Shutterstock

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Сергели тумандаги “С.Ш.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мансабдор шахслари аҳолидан уй-жой коммунал хизмати учун йиғиб олинган 193 млн сўм нақд пулларни ширкатнинг банкдаги ҳисобрақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top