15:30 / 24.02.2022
14622
Реклама

ANORBANK эксперти банк картасини танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маслаҳат берди

Фото: Anorbank

Ҳаётимизнинг барча соҳаларида ривожланишнинг асосий тренди бу виртуаллаштириш ва рақамлаштириш бўлиб келмоқда. Молиявий ва банк хизматлари соҳаси, шу жумладан ҳисоб-китоблар ва тўлов операциялари ҳам бундан мустасно эмас. Телефонингиздаги иловага уланган банк картаси - нақд пулсиз маблағларни бошқаришнинг замонавий усули ҳисобланади.

Нақд пулга нисбатан банк картасининг афзалликлари кўпроқ. Мисол учун, ёнингизда "пластик" бўлмаса, илова орқали тўлов амалга оширишингиз мумкин. Уйдан ёки ишдан чиқмасдан Ўзбекистоннинг ва ҳатто дунёнинг исталган нуқтасига пул ўтказишингиз мумкин. Агар карта йўқолган бўлса, банкка вақтида қўнғироқ қилсангиз ёки иловада картани блокласангиз, барча пулларингиз сақланиб қолади. Кирим ва чиқимларингизни иловадаги мониторинг бўлими орқали осонгина назорат қилишингиз мумкин.

Қулайликларга қарамай, аҳолининг барча қатламлари ҳам банк карталаридан фойдаланмайди. Марказий банкнинг 2022 йил 1 январдаги ҳисоботига кўра 8 миллиондан ортиқ кишида банк карталари йўқ. "ANORBANK” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Наджимитдинов юзага келиши мумкин бўлган сабабларни тушунтириб берди.

“Банк картаси экзотика бўлмай қолганига анча бўлди. Бугунги кунда бизнинг ҳаётимизда улар одатий нарса. Аҳоли карталарни ишлатмаслигининг асосий сабабларидан бири - расмий иш жойига эга бўлмаслик, молиявий саводсизлик ва банкларга ишончсизликдир. Бироқ ҳозирда карта эгаларининг сони ошиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Масалан, Марказий банкнинг статистик маълумотларига кўра, 2020 йилда 20 миллион дона карточка муомалага чиқарилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 27 миллионга етди. Бу жуда яхши натижа. Кейинги сабаб - фирибгарлик. Пулни ноқонуний ҳисобдан ечишнинг олдини олиш учун, карта маълумотларини, парол ва тасдиқлаш кодини учинчи шахсларга бермаслик зарур. Дўконларда тўлов қилаётганингизда сиз пин-кодни ўзингиз киритишингиз керак. Фуқароларнинг яна бир кенг тарқалган хатолари шундаки, турли сайтларда рўйхатдан ўтишганда улар ўзлари бузғунчиларга маълумотларни "топшириб юборишади".

Картани танлашдаги кейинги “тормоз” нуқтаси - хизмат кўрсатувчи банк. Карта танлашнинг бир нечта асосий мезонлари бор. Масалан, картадан фойдаланганда пулни тежаш имконияти, унга хизмат кўрсатиш учун махсус таклифлар, кешбэк.

Фото: Anorbank

“Банк танлашдан олдин, ундан нимани кутаётганингизни ҳал қилишингиз муҳимдир. Ишончлилик, рентабеллик, картанинг ҳамма жойларда қабул қилиниши, хизмат кўрсатиш сифати - бу хусусиятларнинг энг муҳими ва уларнинг комбинацияси сизнинг эҳтиёжларингизга боғлиқ. Биз доимо мижозларнинг эҳтиёжларини инобатга оламиз. Анорбанк картасига мобил телефон орқали буюртма бериш жуда осон. Иловани юклаб олинг, оддий шаклни тўлдиринг ва 72 соат ичида карта бепул чиқарилади ва уйингизга бепул етказилади. Карта бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади. Бундан ташқари, бизнинг мобил иловамизда картадан картага пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади. Бошқа банклар мижозлари учун 5 миллион сўмгача ўтказмалар - 0%, ANORBANK карта эгалари учун эса фоизсиз пул ўтказмалари миқдори ва сони – чексиздир”, - дейди Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Наджимитдинов

Фото: Anorbank

Анорбанкда 3 турдаги карталар мавжуд:

- TRIA дебет картаси HUMO тизимида ишлайди. Унда кешбек хизмати бор. 

- Анор муддатли тўлов картаси — банкнинг ҳамкор дўконлари томонидан сотилаётган маҳсулот ва хизматларни фоизсиз харид қилиб, бўлиб тўлаш имконини берадиган карта. Айни пайтда ҳамкорлар сони 3 мингдан ошади. 

- ANORBANKдан HUMO-Mastercard кобейжинг картаси. Унинг ёрдамида миллий валютада бутун Ўзбекистон бўйлаб ва 200та бошқа мамлакатларда Mastercard орқали тўлов қилиш мумкин. 

Бепул картага буюртма бериш учун anorbank.uz сайтига ёки мобил иловасига киринг, ёки 1290 қисқа рақамига, операторимизга қўнғироқ қилинг. Картани уйингизга бепул етказиб берамиз.

 

Иловани юклаб олиш учун ҳавола:

play.google.com

apps.apple.com

Сайт: anorbank.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top