15:51 / 02.03.2022
2953

Оҳангарон шаҳрида 270 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, “A.” МЧЖ раҳбари О.Ю. ходими М.А. билан олдиндан тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 минг дона “АЦЦ лонг тайм” номли дори воситасини 270 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top