Ўзбекистон | 15:24 / 18.03.2024
5957
1 дақиқада ўқилади

Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирилган шахс аниқланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 52 ёшли Т.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 6 200 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Фото: Getty Images

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Оҳангарон туманида яшовчи 48 ёшли А.Х. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, А.Х. билан "Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 6 200 000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "в" билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "в" қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид